Жамият | 17:00 / 03.09.2024
2906
7 дақиқада ўқилади
Реклама

ASUS ProArt P16 – ижодий вазифалар учун мўлжалланган кучли мобил студия

Фото: ASUS

Ижодий ишлар билан шуғулланувчи замонавий мутахассислар борган сайин кўпроқ масофадан туриб ёки доимий равишда саёҳат қилган ҳолда ишлашмоқда. Уларга иш учун восита танлашда мобиллик ва маҳсулдорлик асосий омиллар ҳисобланади.

ASUS компаниясининг ProArt туркуми ҳар доим дизайн, графика ва видео таҳрирлаш соҳасидаги профессионалларга мўлжалланган қурилмалари билан машҳур бўлган. Янги ProArt P16 ноутбуки ушбу анъанани давом эттириб, фойдаланувчиларга қаерда бўлишидан қатъи назар, дадил ижодий ғояларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамма нарсани тақдим этади.

Функционаллик эстетикаси

ASUS ProArt P16 ўзининг нафис ва ихчам дизайни билан дарров ўзига ром этади. У классик мат қопламали Nano Black – қора рангдаги из қолдирмайдиган махсус қопламага эга. Ноутбук нафақат замонавий, балки жуда ихчам ва бардошли кўринишга эга: вазни 1,85 кг дан ошмайди.

Ижодий салоҳиятни кенгайтириш учун янги ProArt P16 интерфейсларнинг тўлиқ тўпламини тақдим этади. Фойдаланувчи HDMI 2.1 ёрдамида ташқи мониторни улаши, USB4 кўмагида USB-C орқали ноутбукни тезда зарядлаши ёки яшин тезлигида катта ҳажмдаги маълумотларни узатиши мумкин бўлади. Хотира карталари билан ишлаш қулайлиги учун юқори тезликдаги SD Express 7.0 картани ўқувчи тақдим этилган ва интернетга симсиз уланиш учун эса энг сўнгги Wi-Fi 7 технологияси мавжуд.

ProArt P16’нинг яна бир муҳим хусусияти – бу тўғридан тўғри сенсорли панелда кўрсатиладиган эксклюзив DialPad виртуал контроллери. Унинг ёрдамида, масалан, Adobe Photoshop, After Effects ва Premiere Pro’да иш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириш ва асосий дастур интерфейсидан чалғимасдан турли параметрларни тезда созлаш мумкин. Ушбу инновацион элемент ноутбук билан ишлашни янада интуитив ва қулай қилади.

Мафтун қилувчи тасвир

ASUS ProArt P16 нинг «юзи» - бу ажойиб 16 дюймли ASUS Lumina OLED сенсорли дисплей бўлиб, 4K пикселлар сонига эга ва у ниҳоятда аниқ рангларни етказади ҳамда чуқур контрастларни таъминлайди. Кинематографик ранг гаммаси – 100% DCI-P3 туфайли ноутбук профессионал фотосуратлар ва видеоларни қайта ишлаш, шунингдек, мультимедиа контентини кўриш учун жуда мос келади.

ASUS Lumina OLED дисплейларининг ранг-баранглиги Pantone сертификати билан ҳам тасдиқланган. ProArt P16’да контент билан ишлашга 0,2 мс га тенг ультра паст жавоб қайтариш вақти, чуқур қора ранглар ва юқори контраст (1 000 000:1) ёрдам беради, бунинг натижасида OLED дисплейидаги тасвир жуда ифодали кўринади. Бундай хусусиятлар қоронғу саҳналар устида ишлаш ва эффектларни яратишда видео муҳаррирлари учун қадрли бўлади.

ProArt P16 OLED дисплейи ижодий ишлар бўйича мутахассисларнинг кўз саломатлиги ҳақида ҳам ғамхўрлик қилади. У TUV Rheinland Low Blue Light ва SGS томонидан сертификатланган LCD дисплейларга қараганда 70% камроқ зарарли кўк нур чиқаради. Бу, айниқса, ўз ишига иштиёқли ва кўп вақтини ижодга сарфлайдиган мутахассислар учун жуда муҳимдир.

Тезроқ ишлаш ва ёрқинроқ яратиш учун

ProArt P16’ни ишонч билан – нафақат белгиланган вазифаларни бажара оладиган, балки фойдаланувчини янги ютуқларга илҳомлантирадиган ва кейинги босқичга олиб чиқадиган ноутбук деб аташ мумкин. Янги маҳсулот 50 TOPS кучига эга нейропроцессорли AMD Ryzen AI 9 HX 370 ва 321 TOPS СИ-самарадорлигига эга NVIDIA GeForce RTX 4070 видео картаси билан жиҳозланган. Ва бу ижодкорлик учун деярли чексиз имкониятларни беради.

Мураккаб 3D саҳнани визуаллаштириш керакми? ProArt P16 буни осонлик билан қила олади, бир зумда ўзгаришларни кўрсатади ва жараёнга диққатни жамлашда ёрдам беради. Видеони кўп эффектлар билан юқори аниқликда таҳрирлаш керакми? Кучли процессор ва видео карта туфайли фойдаланувчи кечикишлар ва секинлашувларсиз ишлай олади. Батафсил графиклар яратиш керакми? Ушбу ноутбук ҳатто энг талабчан иловалар билан ҳам узлуксиз ишлашни таъминлай олади.

Аммо ProArt P16 шунчаки кучли компонентлар тўплами эмас. Бу эгасининг тезроқ ва самарали ишлашига ёрдам берадиган ақлли воситадир. Ўрнатилган AMD XDNA NPU тасвир ва видео яратиш ҳамда объектни аниқлаш каби сунъий идрок вазифаларини тезлаштиради.

Ва самарали совутиш тизими туфайли ProArt P16 максимал иш юки остида ҳам барқарор ишлашига амин бўлишингиз мумкин. Марказий ва график процессорлар учун мўлжалланган 120 Вт гача бўлган жами термопакет туфайли ишингизга тўлиқ шўнғиб, қизиб кетиш ва совутиш ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади.

Шахсий ижодий студия

Ҳар бир ижодкор энг жиддий ижодий ғояларни амалга ошириш учун барча зарур воситалар билан жиҳозланган ўз студияси бўлишини орзу қилади. ProArt P16 яратувчилари эса ўз фойдаланувчиларининг хоҳиш-истакларига эътибор қаратиб, ихчам қобиқда ижодкорлар учун махсус яратилган иловаларнинг ноёб тўпламини жамлашди.

Масалан, ноутбукда ProArt Creator Hub деб номланган марказлаштирилган бошқарув маркази мавжуд. Унинг ёрдамида барча лойиҳаларни бошқариш, иш муҳитини созлаш ва вазифаларга қараб турли иловалар ўртасида тезда ўтиш мумкин.

MuseTree иловаси, сунъий интеллект ёрдамида ва интернетга уланишни талаб қилмасдан, илҳомлантира олади, бўш саҳифани кўриш қўрқувини йўқ қилади ва ишни тезлаштиради. Ушбу восита осонгина эскизлар яратиши, ранглар палитрасини танлаши ва турли композициялар билан тажриба ўтказиши мумкин.

Сунъий интеллектга эга яна бир шахсий ёрдамчи рақамли материалларни бошқарадиган StoryCube бўлади. Илова гўёки ноутбукда чексиз папка яратади, ундаги файлларни идеал тарзда тартибга солади ва керакли расмлар, видеолар ҳамда бошқа манбаларни, ҳатто номларни кўрсатмасдан ҳам маҳаллий сўров бўйича тезда топишга ёрдам беради.

ASUS ProArt P16’ни Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек, ASUS’нинг расмий ҳамкори: nout.uz’дан харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Мавзуга оид