Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияда робот официантлар: технология Шарқий Африка ресторан бизнесини ўзгартирмоқда
Найробидаги гавжум ресторанларнинг бирида робот-официантлар мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади. Ташриф буюрувчилар қўлида патнис билан столлар ораси бўйлаб ҳаракатланаётган машиналардан ҳайратда.
Кения пойтахтидаги гавжум ресторанларнинг бирида робот официантлар мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади. Ташриф буюрувчилар қўлида патнис билан столлар ораси бўйлаб осонликча ҳаракатланаётган ушбу машиналардан ҳайратда.
Найроби ўзини Шарқий Африканинг технологик маркази сифатида намоён этиб бўлди. Бу ерда кўплаб стартаплар фаолият кўрсатиб, инновациялар ривожланаётгани боис шаҳар «Кремний саваннаси» номини олиб улгурган.
Robot Cafe номли ресторан нафақат Найробидаги, балки бутун Шарқий Африкада жойлашган бу турдаги ягона умумий овқатланиш маскани ҳисобланади. Учта робот ташриф буюрувчилар ёнидан ҳаракатланиб, тирик официантлар билан ўз ишини бажаради.
Мазкур роботлар мижозлар кўнглини хушнуд этиш учун дастурлаштирилган. Кафе эгаси Муҳаммад Аббос бундай сервис билан Осиё ва Европага саёҳатлари давомида танишганини ҳамда ўз юртида ҳам шу каби технология учун сармоя киритишга қарор қилганини тан олади.
«Ушбу роботларни импорт қилиш жуда қимматга тушди», — дейди Аббос. Унинг қўшимча қилишича, бизнесга киритилган инвестиция ўзини оқлаб бўлган, чунки ресторан роботлаштирилган сервис хизматидан фойдаланишни истаётган «мижозларга тўла».
Клэр, R24 ва Надя номлари берилган роботлар ташриф буюрувчилар билан тўлақонли мулоқот қила олмаса-да, улар «Буюртмангиз тайёр, хуш келибсиз» дея олади. Шундан кейин мижоз патнисни бўшатиш ва буюртмасини олиш учун тугмани босиши керак.
Роботлар iPad’даги махсус илова орқали бошқарилади — официантлар шу орқали уларга буйруқ беради. Аммо тирик инсонларнинг роли ўз аҳамиятини йўқотмаган: улар онлайн тизимдан фойдаланмайдиган мижозлардан буюртмаларни қабул қилади ва турли ичимликларни ўзлари етказиб беради.
Мавзуга оид
22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
00:31 / 24.04.2025
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
10:37 / 20.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди
20:00 / 16.04.2025