Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ленинград ҳарбий округи қўмондони ўринбосари Валерий Мўминжонов ушланди
Генерал-майор Валерий Мўминжоновга нисбатан ўта йирик миқдорда пора олгани учун жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди Тергов қўмитаси. Эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.
Ленинград ҳарбий округи қўмондони ўринбосари, генерал-майор Валерий Мўминжоновга нисбатан ўта йирик миқдорда пора олгани учун жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда 2 сентябр, душанба куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси маълум қилди. Мўминжонов қўлга олинган, ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тергов маълумотларига кўра, ҳарбий амалдор Россия Мудофаа вазирлигининг ресурслар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган ва ҳарбийларни кийим-кечак билан таъминлаш учун жавобгар бўлган даврида 20 миллион рублдан ортиқ миқдорда пора олган. Мўминжонов, Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Мудофаа вазирлиги манфаатларини кўзлаб, тижорат компаниялари билан 1,5 миллиард рублдан ортиқ шартномалар тузишга «кўмаклашган», шу жумладан Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий амалиётлар зонасида.
«Тергов давомида Мўминжонов ва унинг оила аъзоларининг Москва ва Воронеж шаҳарларида қиймати 120 миллион рублдан ортиқ бўлган кўплаб кўчмас мулк объектлари борлиги аниқланди, уларни сотиб олишнинг қонунийлиги текширилмоқда», — дейилади РФ Тергов қўмитаси хабарида.
Шойгунинг учинчи собиқ ўринбосари фирибгарлик иши бўйича ушланди
29 август куни Тергов қўмитаси Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Павел Поповга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Тергов маълумотларига кўра, 2021 йилдан 2024 йилгача Попов «Патриот» боғи ишини ташкил қилиш учун масъул бўлган ва «бойиб кетган». Шу куни Москвадаги 235-гарнизон ҳарбий суди Поповни 29 октябргача тергов изоляторига жўнатди.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳарбий амалдор боғ директори Вячеслав Аҳмедов ва Россия Мудофаа вазирлиги инновацион ривожланиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Владимир Шестеров билан тил бириктирган, уларга нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилган. Терговчилар таъкидлашича, Попов ўзининг шахсий мақсадлари учун «Патриот» боғи ҳисобидан қурилиш ва таъмирлаш ишларини уюштирган, Москва вилоятидаги уйига «турли хил моддий бойликлар»ни олиб борган.
Павел Попов узоқ вақт Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ишлаган: 2008 йилдан 2013 йилгача у Фавқулодда вазиятлар вазирлигида унинг ўринбосари бўлган. Попов 11 йил давомида мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган ва икки ой аввал ишдан бўшатилган эди. Амалдор Шойгу жамоасидан қўлга олинган учинчи вазир ўринбосари бўлди: аввалроқ Тергов қўмитаси Дмитрий Булгаковни 1,3 миллиард рубллик коррупцион келишувлар учун, Тимур Ивановни эса 1,2 миллиард рубл пора учун ушлаган эди.
Мавзуга оид
11:28 / 22.05.2025
Бастрикин Мариуполни блокадада бўлган Ленинград билан таққослади
11:53 / 03.01.2025
Ленинград областида мактаб ўқувчилари «нацизм реабилитациясида» гумонланмоқда
10:15 / 04.09.2024
Россияда генерал-майор Мўминжонов 2 ноябргача ҳибсга олинди
07:52 / 22.07.2024