Ўзбекистон | 14:47 / 03.09.2024
2302
1 дақиқада ўқилади

Туроператорларга туристларни жалб қилиш учун имтиёзли маблағлар ажратилади

2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш бошланади.

Бизнес-омбудсман хабарига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали 50 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади

Бунда:

  • тижорат банклари томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
  • кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид