“Миллий тикланиш” партияси ўзининг сайловолди дастурини эълон қилди
Партия қурултойида жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловларига номзодлар кўрсатилди.
“Миллий тикланиш” демократик партиясининг IX қурултойида партиянинг 2020-2024 йиллардаги фаолияти натижалари таҳлил қилинди ва 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури тасдиқланди.
Шунингдек, қурултойда 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловларига партиядан номзодлар кўрсатилди.
Партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мажоритар сайлов тизими бўйича 75 нафар, пропорционал сайлов тизими бўйича 100 нафар, жами 175 нафар номзод кўрсатилган. Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган гендер тенгликни таъминлаш сиёсатига ҳамоҳанг равишда номзодларнинг 76 нафари ёки 43,4 фоизи аёлларни ташкил этди.
Ушбу муҳим сиёсий жараёнда Миллий тикланиш партияси аввалги сайловолди дастурида белгиланган 300 дан ортиқ вазифалардан 294 таси (98 фоизи) амалга оширилганлиги маълум қилинди. Илгари сурилган ташаббуслар ва олдинга қўйилган вазифаларнинг ечимлари юзасидан берилган таклифларнинг 30 таси қонунчиликда, 130 таси Президент Фармон ва қарорларида, 77 таси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва вазирликларнинг идоравий ҳужжатларида, жумладан 25 таси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастурларида ва 32 таси партия лойиҳаларида акс эттирилган ҳамда амалга оширилган.
Партия иқтисодий соҳани миллий қадриятлар орқали ривожлантириш, шунингдек, тарихий-маданий меросимизни асраб-авайлаш, анъаналарни сақлашни мақсад қилган. Шунингдек, бу борада кураш олиб боради.
Шу билан бирга, партия учун энг муҳим масалалардан бири ёш авлодни тарбиялашдир. Сайловолди дастурида мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилган. Муҳими, дастурда ўзбек тилини ривожлантириш ва илмий адабиётларни чет тиллардан давлат тилига таржима қилиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Қурултойда таъкидланганидек, сайловолди дастуридаги ғоялар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳангдир.
Мавзуга оид
16:23 / 29.08.2024
“Болалар 7-синфдан кейин қобилиятидан келиб чиқиб ўқитилиши керак” – Алишер Қодиров
19:10 / 06.03.2024
“Ёшлар кўли фарғоналикларга қайтарилиши керак” – Хайрулло Бозоровнинг қарори эътирозларга сабаб бўлмоқда
12:52 / 13.05.2023
"Миллий тикланиш" партияси сайловда ЎзЛиДеП билан бирга Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлайди
18:43 / 16.01.2023