Қирғизистон «Толибон»ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарди
Первомайск туман судининг 2006 йил сентябрдаги қарори билан «Толибон» Қирғизистонда террорчилик ҳаракати сифатида тан олинган эди.
Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакат ҳудудида судлар томонидан фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотларининг рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Anadolu.
Ҳужжатда 20 та ташкилот келтирилган. Улар орасида «Толибон» йўқ. Первомайск туман судининг 2006 йил сентябрдаги қарори билан «Толибон» Қирғизистонда террорчилик ҳаракати сифатида тан олинган.
«Афғонистонда юз берган сўнгги ўзгаришлар сабаб, балки, «Толибон» рўйхатдан чиқарилгандир. Сизлар батафсил маълумот бериши мумкин бўлган суд органларига ва рўйхатни эълон қилган Бош прокуратурага мурожаат қилишингиз лозим», — дейди Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раҳбари ўринбосари Азамат Юсупов.
Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раисининг бошқа бир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Қозоғистонда ҳам «Толибон» террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилган. Унинг сўзларига кўра, КХШТ давлатлари ҳам ушбу масалани муҳокама қилмоқда.
Қирғизистон судлари томонидан тақиқланган ташкилотлар қаторида «Ал-Қоида», Шарқий Туркистон ислом ҳаракати, Курд халқ конгресси, «Ҳизбут-Таҳрир» ҳаракати ҳам бор.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
20:59 / 14.10.2024