Туркияга кетиб, бедарак йўқолган ўзбекистонлик йигит қидирилмоқда
1999 йил Қашқадарё вилоятида туғилган Достон Норсаидов 2022 йил октябр ойида Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси
Туркияга чиқиб кетган ўзбекистонлик йигит бедарак йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Яқин қариндошларининг мурожаатига кўра, 2022 йил октябр ойида Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган, 1999 йил Қашқадарё вилоятида туғилган Норсаидов Достон Ўктам ўғли қидирилмоқда.
У тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (0212) 323-20-37 телефон рақами ёки [email protected] орқали хабар бериш сўралди.
Мавзуга оид

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр

17:14 / 14.05.2025