Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда давлат хизматчиларининг маошини оширишга мораторий жорий қилинди
Қарор давлат бюджети харажатларини оптималлаштириш мақсадида қабул қилинган.
Фото: gov.kg
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат хизматчиларининг маошини оширишга мораторий жорий қилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Мораторий 2026 йилгача жорий қилинган. Қайд этилишича, мазкур қарор давлат бюджети харажатларини оптималлаштириш мақсадида қабул қилинган.
Қарор билан давлат идоралари, қўмиталари, президентнинг вилоятлардаги ваколатхоналари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг иш ҳақини оширишга тақиқ жорий этилди. Шунингдек, давлат органларининг штатини кенгайтиришга ҳам тақиқ жорий этилган.
Шу билан бирга, давлат хизматчиларининг иш ҳақини, шунингдек, штат таркибини ўзгартириш алоҳида ҳолларда давлат раҳбарининг махсус қарори билан амалга оширилиши мумкин.
Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бошқармаси мораторийнинг амал қилишини назорат қилиши шарт.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025