Жамият | 13:51 / 10.09.2024
2071
1 дақиқада ўқилади

Қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўз яшаш хонадонида новвойхона ташкил қилиб, ностандарт ёндиргичлар (горелка)ни газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 699,2 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган.

Фото: Бош прокуратура

Энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи фуқаро С.С. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўз яшаш хонадонида новвойхона ташкил қилиб, ностандарт ёндиргичларни (горелка) газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 699,2 млн сўмлик 268,9 минг метр куб табиий газни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид