Жамият | 21:19 / 10.09.2024
2199
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида юз берган ёнғин қарийб 4,5 соатда тўлиқ ўчирилди

Ёнғинни бартараф этиш жараёни фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев назоратида амалга оширилган.

Фото: Kun.uz

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғин соат 18:56 да батамом ўчирилган.

«Эркин» МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида чиққан ёнғин ҳақида 10 сентябр соат 14:15 да вилоят ФВБга хабар берилган. 

«Ёнғин ўчириш экипажлари томонидан ёнғин соат 17:00 да қуршаб олиниб, соат 18:56 да батамом ўчирилди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёни фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев назоратида амалга оширилган.

«Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳурматли фуқаролар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади», — дея таъкидланади ФВВ хабарида.

Мавзуга оид