Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11 сентябр куни ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлининг олимпиадада совриндор бўлишига қўшган ҳиссаси учун Chevrolet Tracker автомобилини совға қилди.
Жапаров ўзбек мураббийининг бу ҳаракати Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларининг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини кўрсатиб берганини алоҳида таъкидлаган.
“Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди”, – дея унинг сўзларини келтирмоқда қирғиз президенти матбуот хизмати.
Садир Жапаров Париждаги олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар юқори натижа қайд этганини ҳам таъкидлаган. “Ўзбекистонда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Биз спортчиларимизни сўнгги уч йил ичида фаол қўллаб-қувватлай бошладик. Авваллари мусобақаларда иштирок этиш учун маблағ ажрата олмаган ҳолатларимиз бўлган. Ҳозир давлат витаминлар билан таъминлашгача бўлган барча зарур шароитларни яратяпти”, – деган давлат раҳбари.
Акмал Ҳасанов қўшни мамлакат раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Мунарбек Сейитбек ўғлини спорт йиғинларида кўп марта учратгани, Парижда ҳеч иккиланмай унинг секунданти бўлишга розилик билдирганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Париж олимпиадасидаги кумуш медали билан, Қирғизистон бокси тарихидаги илк олимпиада совриндорига айланган эди. Унинг ўз мураббийи виза муаммоси сабабли олимпиадага бора олмагани сабаб, нимчорак, чорак ва ярим финал жангларида унга Акмал Ҳасанов секундантлик қилди.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
11:03 / 16.11.2024