Қўқонда ўғирланган автомобил пачақланган ҳолда топилди
Автомобилни ўғирлашда гумонланган шахс қўлга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Қўқон шаҳрида ўғирлаб кетилган автомобил пачақланган ҳолда топилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Менинг юртим” телеканалининг “Ҳудуд” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, Қўқон шаҳрининг Пўстиндўз кўчасида қаровсиз қолдирилган автомобил йўқолган.
Тонгги соат 6:00 ларда номаълум шахс ойнаси очиқ ҳолда, калити ўзида қолдирилган “Нексия-2” машинасини номаълум томонга олиб қочган
Машинаси қўйган жойида йўқлигини кўрган фуқаро дарҳол ички ишлар органларига хабар берган. ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида автомобил топилган.
Бироқ “Нексия”ни олиб қочган шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва автомобилни пачақ ҳолда ташлаб кетган. Қисқа вақт ичида ўғирликда гумонланган шахс ҳам топилган ва қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Дастлабки терговда гумондорнинг автомобил олиб қочгани далиллар билан исботланиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
15:06 / 11.07.2024
Мирзиёев Қўқон аэропортига парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди
07:51 / 11.07.2024