Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қўлга олинган шахс Ўзбекистонга депортация қилинди
Туркияда қўлга тушган эркак Ўзбекистонга депортация қилинди, деб хабар бермоқда Бош консулхона.
А.А. Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди. У Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб 2019 йилдан буён қидирувда бўлган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага ёки Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.
Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилиши ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланиши айтилди.
Шу билан бирга, кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортганини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш сўралди.
Мавзуга оид
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
11:15 / 20.05.2025
АҚШ «ихтиёрий депортация» дастури бўйича дастлабки мигрантларни чиқариб юборди
10:24 / 20.05.2025