Ўзбекистон Ҳинд океанига чиқиш учун Уммон имкониятларидан фойдаланиши мумкин
Масқат шаҳрида Ўзбекистон–Уммон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишлаган давра суҳбати ташкил этилди.
Уммон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон элчихонаси томонидан ўтказилган тадбирда ушбу мамлакатнинг Савдо, саноат ва инвестицияни қўллаб-қувватлаш, Иқтисод, Молия, Қишлоқ хўжалиги, Туризм, Олий таълим вазирликлари, Инвестиция агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Султон Қобус университети, Инвестиция банки, Архив ва қўлёзмалар миллий агентлиги, шунингдек, Salam Air ва Oman Air авиаширкатлари вакиллари иштирок этди.
Уммон ТИВ департамент раҳбари Шайх Аҳмад аль-Маскарий давра суҳбатининг очилиш қисмидаги нутқида мамлакат ташқи сиёсат идораси томонидан бундай форматдаги тадбир илк маротаба ўтказилаётганини ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари биринчилардан бўлиб муҳокама қилинаётганини таъкидлади. "Ушбу форматдаги биринчи тадбирни Ўзбекистон билан ўтказаётганимиз бежиз эмас. Чунки, Уммон Ўзбекистонни Марказий Осиёга элтувчи дарвоза деб билади. Ўз навбатида, Ўзбекистон учун Уммон Ҳинд океанига чиқиш учун дарвоза бўлиб хизмат қилишга тайёр", - деди у.
Давра суҳбати давомида, Ўзбекистон-Уммон алоқаларини барча соҳаларда, хусусан иқтисодий йўналишларда жадаллаштириш хусусида фикр алмашилди. Иштирокчилар икки томонлама шерикликни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятларни таҳлил қилдилар ва ўзларининг таклифларини билдирдилар.
Мавзуга оид
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
11:56 / 27.06.2024
Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш шартномасини имзолади
14:14 / 26.06.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Уммонга ташриф буюради
09:26 / 05.10.2023