Зеленский Ню-Йоркка БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун келди
Володимир Зеленский Жо Байдендан ташқари, АҚШ президентлигига номзодлар – Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп билан, шунингдек, Конгресс вакиллари ва бир қанча давлат раҳбарлари билан учрашмоқчи.
Украина президенти Володимир Зеленский Ню-Йоркка етиб келди. Бу ҳақда у 22 сентябр, якшанба куни кечқурун Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. «Асосий мақсад — Украинани мустаҳкамлаш ва бутун халқимизни ҳимоя қилиш, бу урушни фақат глобал саъй-ҳаракатлар орқали адолатли тинчлик билан тугатиш мумкин», деди Украина раҳбари. У, шунингдек, «Украинанинг Россия Федерациясига қарши мудофаа урушида ғалаба қозониш режасини» эълон қилади, у «барча иттифоқчилар столида бўлади». Аввалроқ, Зеленский унинг «ғалаба режаси» хавфсизлик, Украинанинг геосиёсий ўрни, кучли ҳарбий ва иқтисодий ёрдам бўйича қарорлар ҳақида эканини айтган.
Зеленский БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида нутқ сўзлаши кутилмоқда, 26 сентябр куни эса Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиши режалаштирилган. Украина президенти АҚШ президентлигига Демократлар ва Республикачилар партиясидан номзодлар – Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп билан ҳам учрашиш ниятини билдирди. Бундан ташқари, унинг Америка Конгресси вакиллари, шунингдек, қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлари режалаштирилган.
Тахминларга кўра, Зеленский ўз учрашувида Байденга тақдим этадиган «ғалаба режаси»нинг бандларидан бири АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳали ҳам рад этаётган Ғарбнинг узоқ масофали қуроллари билан Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба йўллашга рухсат бўлиши кутилмоқда. Bloomberg агентлигига кўра, режага кўра, Украина йил охиригача НАТОга аъзо бўлиш учун расмий таклифнома олиши ҳам кўзда тутилган.
Зеленский Байденга «Украина ғалабаси режасини» тақдим этади
Украина президенти Володимир Зеленский Америка давлат раҳбари Жо Байденга тўрт асосий ва битта қўшимча банддан иборат «Украина ғалабаси режаси»ни тақдим этади. Зеленский CNN журналисти Фарид Закарияга берган интервюсида режанинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. Суҳбатдан парчалар 15 сентябр куни «Украинская правда» нашри томонидан чоп этилган.
«Мен бир нечта бандларни тайёрладим. Улардан тўрттаси асосий бандлар, плюс биттаси эса урушдан кейин бизга керак бўлади», деди Зеленский. Унинг сўзларига кўра, гап хавфсизлик, Украинанинг геосиёсий ўрни, жуда кучли ҳарбий ёрдам, шунингдек, иқтисодий ёрдам бўйича қарорлар ҳақида бормоқда. «Агар президент Байден бизнинг режамизни қўллаб-қувватласа, у ва унинг жамоаси бизнинг позициямизни мустаҳкамлайдиган яна бир нарсани қўшса, биз тайёрмиз», - дея қўшимча қилди Украина раҳбари.
Bild Зеленскийнинг стратегияси ҳақида хабар берди
Bild немис газетаси 14 сентябр куни ўз веб-сайтида Зеленский яқин кунларда АҚШга ташриф буюриши ва у ерда Байден, шунингдек, АҚШ президентлигига Демократлар ва Республикачилар партиясидан номзодлар Камала Ҳаррис ва Доналд Трампга стратегиясини тақдим этиши ҳақида хабар берди.
Bild нашрининг ёзишича, режа Ғарб қуролларидан Россия Федерацияси ҳудудига узоқ масофали зарбалар йўллашга рухсат бериш талабини ҳам, Украина фронтнинг айрим секторларида ўт очишни тўхтатиш ва «вазиятни вақтинчалик музлатиш»га рози бўлишга тайёрлигини ҳам назарда тутади.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024