Россияда армия харажатлари рекорд даражада ошади: мамлакат 2025 йилда урушга 142 млрд доллар сарфлайди
РФ бюджетидаги ҳар уч рублдан бири — 12,9 триллион рубл махфий қарорлар орқали сарфланади. Умумий ҳисобда бундай харажатлар ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошмоқда.

Фото: РИА Новости
Россия ҳукумати Украинага қарши давом этаётган уруш харажатларини қоплаш учун армия бюджетини яна кескин оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирга қадар урушга кетган маблағлар россиялик солиқ тўловчиларга 22 триллион сўмга тушган.
Bloombergʼнинг ёзишича, 2025 йилда Россия федерал ғазнаси «миллий мудофаа» учун 13,2 триллион рубл (142 миллиард доллар) ажратади. 2024 йил билан таққослаганда ҳарбий харажатлар 22 фоизга, 2023 йилга нисбатан икки баробарга, 2021 йил билан солиштирганда эса қарийб тўрт баробарга ошмоқда. Мамлакатда ҳарбий бюджет ЯИМнинг 6,2 фоизини ташкил этади — бу Африкадаги ҳарбий диктатуралар даражасидир (Жанубий Суданда ЯИМнинг 6,3 фоизига тенг).
Қайд этилишича, бюджетдаги ҳар уч рублдан бири — 12,9 триллион рубл махфий қарорлар орқали сарфланади. Умумий ҳисобда бундай харажатлар ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошмоқда.
Бундан ташқари, ҳукумат яна 3,5 триллион рублни полиция, «Росгвардия» Тергов қўмитаси, махсус хизматлар ва бошқа куч тузилмалари бюджетини ҳимоя қилувчи «миллий хавфсизлик» банди орқали сарфлайди.
Россия ҳукумати соғлиқни сақлаш учун йўналтириладиган бюджет харажатларини жорий йилги ҳолатда ушлаб қолмоқчи — 1,6 триллион рубл, аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлови, жумладан, пенсия ва нафақалар — сезиларли даражада қисқаради. 2025 йилда ушбу мақсадлар учун 6,8 триллион рубл ажратилади — бу 2024 йилга нисбатан 700 миллиард рублга кам демак.
Бюджет лойиҳасига кўра, таълим харажатлари бироз ошади — 1,5 триллион рублда, 1,6 триллионга қадар. Сезиларли ўсиш — 10 фоизга ёки 400 миллиард рубл — ҳукумат режасига мувофиқ, «миллий иқтисодиёт» банди бўйича мегалойиҳалар ва давлат корпорацияларига ёрдам учун ажратилади.
Ҳарбий бюджетни барқарорлаштириш учун ҳукумат солиқларни оширишга мажбур бўлади: 2025 йилдан бошлаб Россияда жисмоний шахслар даромади учун прогрессив солиқ шкаласи ишга туширилади, шунингдек, бизнес даромадидан олинадиган солиқ миқдори ошади. Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, бу ғазнага қўшимча 2,6 триллион рубл олиб келади.
Мавзуга оид

22:03 / 18.12.2024
Япония келгуси йилда мудофаа харажатларини рекорд даражада оширади

00:05 / 18.10.2024
Туркия мудофаасининг харажатлари рекорд даражада ошади

01:19 / 16.10.2024
Россия армияси Курск областида қўлдан чиқарган ҳудудларининг чорак қисмини қайтариб олди

00:33 / 09.10.2024