Хитойда Си Жинпингни танқид қилган машҳур иқтисодчи йўқолиб қолди — ОАВ
54 ёшли эркак ёпиқ чатда Хитой иқтисодиёти заифлашгани ҳақида бир қанча холис фикрларни билдирган, шунингдек, Си Жинпинг ҳам қачондир вафот этиши ҳақида ёзган.
Хитойдаги етакчи иқтисодчилардан бири Чжу Хэнпэн ёпиқ чатда ХХР етакчиси Си Жинпингнинг бошқарувини танқид қилганидан кейин йўқолиб қолди, деб хабар беради Wall Streat Journal.
Нашрнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, баҳорда 54 ёшли Чжу Хэнпэн Хитой иқтисодиёти заифлашгани ҳақида бир қанча холис фикрларни билдирган, шунингдек, Си Жинпинг ҳам қачондир вафот этиши ҳақида қўрқмасдан ёзган. Иқтисодчи бу ҳақда Хитойнинг WeChat иловасидаги ёпиқ гуруҳ чатида ёзгани айтилмоқда.
Хэнпэнга қарши жиноят иши очилган, у қўлга олинган ва Хитой ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Иқтисодиёт институтидан (Cass) ҳайдалган. Бу ерда у 20 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган бўлса, шундан 10 йилида директор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Чжу Хэнпэннинг охирги оммавий чиқиши апрел охирига тўғри келади. Ўшанда у кексаларни парваришлаш масалаларига бағишланган анъанавий форумда чиқиш қилган.
Иқтисодчи ҳозир қаерда экани ва унга нима бўлгани — номаълум. Унинг исми Cass ходимлари рўйхатидан ҳам йўқолиб қолган, ОАВнинг электрон мактубларига жавоб қайтармаган, Пекиндаги квартираси эшигини эса ҳеч ким очмаяпти.
Аввалроқ Хитойда юқори технологиялар соҳасидаги йирик бизнес-воситачи Бао Фан йўқолиб қолганидан кейин унинг банкида 11 миллион долларлик сирли ҳисобрақам пайдо бўлгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:44
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
16:03 / 11.11.2024