Жамият | 14:53 / 26.09.2024
3387
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Афғонистон фуқаросининг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки тергов давомида гумондордан Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарар ҳисобидан 500 млн сўмга яқин пул ундирилган.

Фото: Бош прокуратура

Қашқадарё вилоятида яшовчи шахс Афғонистон фуқаросининг катта миқдордаги пулларини ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Деҳқонобод туманида яшовчи Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.га 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилган.

Сўнг ишончига кириб, ундан 53,5 минг доллар пулларни олган. Бироқ тожик ковраги смоласини етказиб бермаган, пулларни ҳам қайтармаган.

Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра Э.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, дастлабки тергов давомида, Э.Н.дан Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарар ҳисобидан 500 млн сўмга яқин пул ундирилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид