Жаҳон | 12:10 / 26.09.2024
3444
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эрон томонидан ўлдириш таҳдидлари ҳақида огоҳлантирилди

Республикачи сиёсатчининг штабида Доналд Трамп ўзига нисбатан «ҳақиқий таҳдидлар» ҳақида хабардор этилгани маълум қилинди. Ўтган ҳафтада эронлик ҳакерлар Байденга Трампдан ўғирланган ҳужжатларни таклиф қилишди.

Фото: Getty Images

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп, сайловолди штаби хабарига кўра, Эрондан унга нисбатан «ҳақиқий ва аниқ ўлим таҳдиди» ҳақида хабардор этилган. «Махсус хизматлар сўнгги ойларда Республикачилар партиясидан президентликка номзодга қарши доимий ва мувофиқлаштирилган ҳужумлар сони кўпайганини аниқлади, бу ўлим таҳдидлари мақсади - Қўшма Штатларни беқарорлаштириш ва уни тартибсизлик ҳолатига солиб қўйиш», деди Трамп сайловолди штаби вакили Стивен Чунг 24 сентябр, сешанба куни кечқурун.

Ўтган ҳафта Федерал тергов бюроси (ФТБ) ва бошқа АҚШ махсус хизматлари эронлик ҳакерлар президентлик пойгасидан чиқиб кетган амалдаги президент Жо Байденнинг сайловолди штабига аввалроқ Трамп жамоасидан ўғирланган ҳужжатларни таклиф қилгани ҳақида хабар беришди. Август ойида Трамп жамоаси ҳакерлик ҳужуми ҳақида хабар берган эди.

Америка сиёсатчиларни ўлдириш мақсадида тил бириктириш

Август ойи бошида АҚШ расмийлари Эрон томонидан мувофиқлаштирилган, америкалик сиёсатчиларга суиқасд уюштириш фитнаси ҳақида эълон қилганди. Фитна иштирокчиларининг нишонларидан бири Доналд Трамп бўлиши керак эди.

Эрон Трампга қарши фитнага алоқадорлик ва АҚШдаги сайлов кампаниясига аралашиш айбловларини рад этди.

Мавзуга оид