Жаҳон | 14:23 / 27.09.2024
12351
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Рейтингдан жами 250 та шаҳар ўрин олган. Улар орасида Марказий Осиё шаҳарлари йўқ.

Фото: Alamy

Лондонда жойлашган Ҳаёт сифати институти 2024 йил учун дунёдаги энг бахтли шаҳарларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди.

Шаҳарлардаги бахтлилик даражаси керакли ресурсларнинг мавжудлиги, демографик хусусиятлар ва ижтимоий шароитлар каби кўплаб омилларга боғлиқ, дейилади тадқиқотда. Ушбу рейтингдан жами 250 та шаҳар ўрин олган. Баҳолаш давомида шаҳарлар уч тоифага ажратилди: Олтин, кумуш ва бронза.

Биринчи тоифага Орҳус (Дания), Цюрих (Швейцария), Берлин (Германия), Готҳенбург (Швеция) ва Амстердам (Нидерландия) кабилар киради. Бу гуруҳда жами 37 та шаҳар мавжуд.

“Кумуш” даражадаги бахтли шаҳарлар орасида Бостон (АҚШ), Оденсе (Дания), Осло (Норвегия), Мелбурн (Австралия) ва Монако бор.

Учинчи тоифадаги бахтли шаҳарлар қаторига Линз (Австрия), Асан (Жанубий Корея), Дюсселдорф (Германия), Уппсала (Швеция), Маастриҳт (Нидерландия) ва бошқалар киритилди.

Рейтингдаги шаҳарларнинг хилма-хиллигига қарамай, Марказий Осиёдан бирорта шаҳар рўйхатга киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 121 мамлакатни ўз ичига олган энг хавфсиз давлатлар рейтингида биринчи ўринда қайд этилганди.

Мавзуга оид