Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда итларни гўшти учун боқишдан бош тортган фермерларга пул тўланади
Фермерлар махсус ташкилотларга топширган ҳар бир ит учун 450 долларгача компенсация олиши мумкин.
Жанубий Кореяда итларни гўшти учун боқишдан воз кечган фермерларга 100 миллиард вон (тахминан 75 миллион АҚШ доллари) миқдорида товон пули берилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш вазири ўринбосари Пак Бом Су маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳукумат фермаларда қолган итларни эвтаназия қилиш имкониятини истисно қилган. Режага кўра, фермерлар топширган итлари учун 225 минг вондан (170 доллар) 600 минг вонгача (450 доллар) миқдорида компенсация олиши мумкин. Жониворлар махсус бошпаналарга ўтказилади ёки улар учун янги эга топишга ҳаракат қилинади.
Reuters маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда 1,5 мингга яқин ит фермаси ва 200 дан ортиқ кушхона фаолият юритади, 2,3 мингга яқин ресторан ит гўштидан таомлар таклиф қилади. 2024 йил январ ойида мамлакат парламенти итларни гўшти учун кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи қонунни тасдиқлаганди.
Тўлиқ тақиқ 2027 йилдан амал қила бошлайди, шундан сўнг қоидабузарлар уч йилгача қамоқ жазоси ёки 30 миллион вон(22,8 минг доллар)гача жарима билан жазоланади. Бунда ит гўштини истеъмол қилишнинг ўзи қонун билан чекланмайди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025