Ўзбекистон | 15:00 / 28.09.2024
3174
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон раислигида юқори даражадаги муҳокамалар бўлиб ўтди

БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон раислигида "Маданиятлараро ва динлараро мулоқот орқали барқарор ривожланиш учун тинч ва инклюзив жамиятлар яратишга кўмаклашиш" мавзусида юқори даражадаги панел муҳокамалари бўлиб ўтди.

"Маданиятлараро ва динлараро мулоқот орқали барқарор ривожланиш учун тинч ва инклюзив жамиятлар яратишга кўмаклашиш" мавзусида юқори даражадаги панел муҳокамаларини ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. 

Бахтиёр Саидов БМТ Цивилизациялар алянси, барча маърузачилар ва иштирокчиларга кўрсатган кўмаги учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистоннинг умумий хавфсизлик ва фаровонлик манфаатлари йўлида тинчлик, мулоқот ва инклюзивлик маданиятини илгари суриш бўйича қатъий интилиши яна бир бор тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид