Жамият | 14:42 / 28.09.2024
8339
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада эркак қариндош аёлни дўппослади

Ҳолат ИИБ томонидан назоратга олинган, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида яшовчи эркак аёлни дўппослаб хўрлаётгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йил 27 сентябр куни Олтиариқ тумани Шарқ маҳалласида ўзаро қариндош бўлган эркак ва аёл ўртасида келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. 

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олтиариқ туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, аёлнинг тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади муносабатда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид