Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Унда кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
БАА делегацияси таркибида учрашувда ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гергавий, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруий, иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Маррий, сунъий интеллект масалалари ва рақамли иқтисодиёт бўйича давлат вазири Умар бин Султон ал-Олама ҳам қатнашди.
Учрашувда инвестициялар, инновацион ривожланиш, "яшил" энергетика, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, рақамли трансформация, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кеча куннинг биринчи ярмида ўтказилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича қўшма форум ҳамда икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро музокараларнинг самарали якунлари юксак баҳоланди.
Стратегик тармоқларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
09:24 / 02.11.2024