Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
Транспорт йўлагининг умумий қиймати 8 миллиард долларга баҳоланмоқда, Ўзбекистон унда 225 миллион доллар улуш билан иштирок этади.
Ўзбекистон Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг ўзига тегишли қисмини шу йилнинг октябр ойидан бошлаб қуриш ниятида. Бу ҳақда Kursiv.media Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевга асосланиб ёзди.
Қайд этилишича, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўл коридори лойиҳасини амалга ошириш учун лойиҳа компанияси ташкил этилган. Унинг устав капиталидаги Ўзбекистон улуши 225 миллион долларга тенг. Транспорт йўлагининг умумий қиймати 8 миллиард долларга баҳоланмоқда, унинг узунлиги 450 километрдан ошади.
«Иқтисодиёт, туризм ва сармоядаги бундай ўсиш шароитида логистика масаласи Ўзбекистон учун жуда муҳим», деди Чориев.
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли лойиҳаси 2024 йил июн ойида Хитойда имзоланди ва кейинчалик иштирокчи мамлакатлар томонидан ратификация қилинди. Темир йўл Хитойнинг Қашғар шаҳридан бошланади ва Торугарт, Макмал, Жалолобод ва Андижон орқали ўтади. Мутахассисларнинг тахминига кўра, ушбу йўналиш бўйлаб йиллик юк ташиш ҳажми 15 миллион тоннага етиши мумкин, юкларни етказиб бериш муддати эса етти кунга қисқаради.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025