Ўзбекистон | 13:30 / 30.09.2024
2032
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ню-Йоркда БМТ бош котиби билан учрашди

Бахтиёр Саидов бош котибни БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Фото: ТИВ

Ню-Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

"БМТ бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаноби Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг саломини етказдик ва Бош котиб жанобларига БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан табрикладик".

Қайд этилишича, БМТ раҳбарияти ва тузилмаларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлаши юксак қадрланади.

Мавзуга оид