Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг 2025 йилга мўлжалланган бюджети мамлакат тарихидаги «энг махфийлаштирилган» лойиҳага айланади
Россия ҳукумати Давлат думасига кўриб чиқиш учун юборган 2025 йилги бюджет харажатларининг 31,6 фоизини ёпиб қўйган.
Россия ҳукумати Давлат думасига кўриб чиқиш учун юборган 2025 йилги федерал бюджет лойиҳаси мамлакат тарихидаги «энг махфийлаштирилган» лойиҳага айланди, деб хабар беради The Bell.
Қайд этилишича, ҳукумат режалаштирилган бюджет харажатларининг 31,6 фоизини (13,1 триллион рубл) ёпиб қўйган. Харажатларнинг ёпиқ улуши — федерал бюджет моддалари бўйича умумий харажатлар ва очиқ маълумотлар ўртасидаги фарқдир.
2023 йилда федерал бюджетнинг жами харажатларини 22,6 фоизи (7,33 триллион рубл) ёпилган эди. Жорий йилги бюджет тўғрисидаги қонун билан харажатларнинг 26,8 фоизи (9,8 триллион рубл) «махфийлаштирилган».
Анъанага кўра, 2025 йилги бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ҳам «Миллий мудофаа» моддаси бўйича харажатлар энг кўп ёпилган. Ҳукумат бу йўналишдаги жами харажатларнинг 84 фоизини (11,4 триллион рубл) ёпиб қўйган.
Россиянинг 2025 йилга мўлжалланган бюджети харажатлари жами 41,5 триллион рублни ташкил этиши режалаштирилган. Бюджет дефицити ЯИМнинг 0,5 фоизини ташкил этади, Молия вазирлиги уни ички бозордан қарз олиш ҳисобига қоплайди.
Аввалроқ «Россия Федерацияси президенти ва унинг администрацияси фаолиятини таъминлаш» моддаси бўйича 2025 йилда бюджет харажатлари 30,9 миллиард рублни ташкил қилиши тўғрисида хабар берилганди. Кремл харажатларининг ортиши президент ва ходимларнинг маоши ошиши билан боғлиқ. 1,5-2 минг киши ишлайдиган президент администрациясининг иш ҳақи фонди 2025 йилда 21 миллиард рублни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:04 / 05.08.2024
Россияда Шойгу жамоасидаги бешинчи генерал ва «Патриот» парки директори қўлга олинди
14:46 / 26.02.2022
Anonymous ҳакерлари Россия Мудофаа вазирлиги сайтига ҳужум уюштирди
19:19 / 14.08.2019
Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобил инновацион тиббий марказ очилди
14:00 / 27.05.2018