Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда муддатидан олдин сайловлар ўтказилади
Япония ҳукмрон партияси - ЯЛДП янги раҳбари Шигеру Ишиба парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишни режалаштирмоқда. У 1 октябр куни Фумио Кисидадан кейин бош вазир лавозимини эгаллаши керак.
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЯЛДП) янги раиси Шигеру Ишиба муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш ниятида. «Янги ҳукумат имкон қадар тезроқ халқ ҳукмини эшитиши муҳим», деди Ишиба 30 сентябр, душанба куни. Навбатдан ташқари сайловлар режалаштирилганидан бир йил олдин, 27 октябрда бўлиб ўтиши керак.
67 ёшли Шигеру Ишиба 27 сентябр куни ЯЛДП раҳбари этиб сайланган эди. Овоз бериш икки турда бўлиб ўтди, чунки дастлаб тўққиз номзоднинг ҳеч бири кўпчилик овоз тўплай олмаган. Ишиба 1 октябрда парламент томонидан тасдиқлангач, мамлакатнинг янги бош вазири бўлиши кутилмоқда.
У ЯЛДП раиси этиб сайланганидан бери Токио фонд биржасида Nikkei фонд индекси тўрт фоизга тушиб кетди, чунки сиёсатчи инфляцияга қарши курашиш учун қатъий пул-кредит сиёсати ва фоиз ставкаларини ошириш тарафдори сифатида кўрилади.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025