Жамият | 09:30 / 03.10.2024
1062
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 2,2 млрд сўмлик муддати ўтган дорилар муомалага киритилиши олди олинди 

Хусусий корхона масъул шахслари ва бошқалар Юнусобод тумани 15-мавзедаги нотурар бинода умумий баҳоси 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент шаҳрида 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти. 

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

“А.Пҳ.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва бошқалар Юнусобод тумани 15-мавзеда жойлашган нотурар бинода умумий баҳоси 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид