Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда хонадондан қочиб кетган илонлар тутилди – ИИББ
Фуқаро уйида 30 га яқин Осиё кобрасини сақлагани ёлғон бўлиб чиқди. Илонлар 4 бош бўлган ва барчаси тутилган.
Янгийўл туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро хонадонидан қочиб кетган 4 бош илон тутилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳолат туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилганда интернетда тарқалганидан фарқли экани аниқланган. Жумладан, фуқаро уйида 30 га яқин Осиё кобрасини сақлагани, кейинроқ очиқликка қўйиб юборгани ёлғон бўлиб чиққан.
Таъкидланишича, фуқаро 4 бош илон боққан ва улар қочиб кетган. Қисқа вақт ичида илонларнинг барчаси ушланган.
Ҳозир ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:13 / 29.04.2025
Тошкентда уйнинг ичига кириб олган илон зарарсизлантирилди
11:45 / 14.04.2025
ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантирди
14:38 / 20.01.2025
Боғчада болаларга кобра билан томоша кўрсатилди
10:13 / 13.01.2025