Фан-техника | 22:33 / 05.10.2024
4993
2 дақиқада ўқилади

Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди

Талабалар Ray-Ban-Stories ақлли кўзойнагини юзни аниқлаш тизими ва оммавий маълумотлар базаларига улади, бу эса ўткинчиларнинг шахсини аниқлаш имконини берди.

Фото: AFP/Getty Images

Қурилма Ҳарвард талабаларга нотаниш йўловчининф исми, телефон рақами, уй манзили, иш жойи, шунингдек, қариндошлари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган.

Smart кўзойнакларнинг ишлаш принципи Ray-Ban Meta камераларидан олинган видеоларнинг бевосита узатилишига асосланган. Махсус компютер дастури сунъий интеллект ёрдамида кадрдаги юзларни очиқ маълумотлар базалари орқали аниқлайди. Бу билан ўткинчилар ҳақидаги шахсий маълумотлар ҳам топилади, сўнг мобил иловага юборилади.

Талабалардан бири ўзининг ижтимоий тармоғида кўзойнак қандай ишлашини намойиш этувчи видеони жойлаштирди. Тажриба ўтказувчилар кўчада ва метрода нотаниш одамлар ёнига бориб, уларнинг исми, иш жойи ва бошқа маълумотларини айтиб ҳайратга солмоқда. Бундан ташқари, талабалар бу технология ёрдамида ўз курсдошлари ҳақида қўшимча маълумотларни билиб олишга муваффақ бўлди.

Талабалар ўз тажрибалари орқали келажакдан кутилган ечимлар ҳозирнинг ўзида мавжудлигини, шу билан бирга одамлар ҳақидаги шахсий маълумотлар етарлича ҳимояланмаганини кўрсатиб берди.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг яқинда берган интервюсида 2030 йилга бориб ақлли кўзойнаклар асосий истеъмолчи қурилмага айланишини айтганди. Аммо бу бошқа гаджетлар тарихга айланади дегани эмас: компютерлар ва телефонлар ҳам ишлатилади, лекин камроқ.

Мавзуга оид