Россия «Брекзит» пайтида ирландиялик сиёсатчини ёллаган
Хорижга қилган сафарлар чоғида ўғирланган интернет-фаоллиги тарихи Россия разведкасига ирландиялик парламентарийни ёллашда ёрдам берган, деб ёзади The Sunday Times.
«Брекзит» бўйича музокаралар чоғида Россия разведкаси ирландиялик сиёсатчини Кремл агенти сифатида ёллашга муваффақ бўлди, у фош бўлишига қарамай, нафақат озодликда, балки Ирландия парламенти аъзоси ҳам бўлиб турибди. Бу ҳақда 6 октябр, якшанба куни The Sunday Times газетаси разведка хизматларидаги манбаларга таяниб ёзди.
Нашрнинг таъкидлашича, гап ким ҳақида кетаётгани маълум, аммо «юридик сабабларга кўра» сиёсатчининг номи ошкор этилмайди, у мақолада «Кобалт» тахаллуси билан тилга олинган.
The Sunday Times нашрининг ёзишича, у 2019-2022 йилларда Дублиндаги Россия элчихонасида яширин ишлаган россиялик жосус Сергей Прокопев билан учрашган. Мақолада Москва ва Дублин ўртасидаги зиддият кучайган даврда ёллашнинг мақсадларидан бири Британия, Ирландия ва ЕИ ўртасидаги муносабатларга путур етказиш деб аталади.
Хавфсизлик расмийларининг фикрича, Россиядан ҳеч қандай пул мукофоти олмаган Кобалт «асал тузоғи»га тушиб қолган – душман разведкаси ходими жабрланувчини жинсий алоқага жалб қилиш амалиёти доирасида ёлланган. Нашрнинг қайд этишича, Кобалт ва аёл агент ўртасидаги бир нечта учрашувлар қайд этилган, бироқ у ҳеч қандай қонунни бузмагани учун чора кўрилмаган.
The Sunday Times газетаси танишиб чиққан парвозлар ҳақидаги маълумотларга кўра, Кобалт Россия разведка хизматлари эркин фаолият юритадиган Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатларга саёҳат қилган. Шундай қилиб, унинг ушбу хорижий сафарлари давомида тутиб олинган интернет-фаоллиги тарихи сиёсатчига қарши айблов далилларини тақдим этишда рол ўйнаган деб тахмин қилинади.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024