Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда деҳқон хўжалиги учун берилган 4 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар процессуал тарзда ҳибсга олинган.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида деҳқон хўжалиги учун берилган ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 16 сентябр куни Қашқадарё ИИБ тезкор-қидирув хизмати, ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи икки нафар шахс 2020 йилда Шаҳрисабз тумани ҳудудидан деҳқон хўжалиги учун 30 йил муддатга берилган 4 гектар ерни 100 минг долларга сотишини айтиб, шундан 126 млн сўм олаётганда ушланган.
Маълум бўлишича, улар Самарқанд вилоятида яшовчи шахсга сотаётган ерларига иссиқхона қуриш учун ҳужжатлар расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар процессуал тарзда ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025