ЦАҲАЛ Байрутдаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига зарба берди
Исроил гуруҳнинг Байрутдаги қароргоҳига, шунингдек, Ливан пойтахти чеккасидаги қурол омборларига ҳужум қилди. «Ҳизбуллоҳ» Исроил шимолига ракета зарбалари берди.
6 октябр, душанба куни Исроил қирувчи самолётлари «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг Байрутдаги разведка штабига зарба берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ ) Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Бундан ташқари, Исроил Байрут чеккасидаги «Ҳизбуллоҳ»нинг қурол омборларига ҳужум қилди. «Зарбалардан сўнг иккиламчи портлашлар қайд этилди, бу қурол борлигини кўрсатмоқда», — дея маълум қилди ЦАҲАЛ. «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти қасддан ўзининг қўмондонлик марказлари ва қурол-яроғларини Байрут марказидаги турар жой бинолари остига жойлаштириб, аҳолини хавф остига қўйган», — дея таъкидлади идора.
Исроил, шунингдек, Ливан жануби ва Бека водийсидаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига зарбалар берди. ЦАҲАЛ қурол-яроғ омборлари ва инфратузилмага, жумладан, қўмондонлик маркази ва ракета отиш мосламасига зарба йўлланганини маълум қилди.
Исроил Ливан билан чегарада иккинчи ёпиқ ҳудуд ҳақида маълум қилди
Исроил мудофаа кучлари 6 октябр куни Ливан билан чегарадаги яна учта ҳудудни ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди. ЦАҲАЛ Telegram-каналида эълон қилинган хабарга кўра, «вазият баҳоланганидан сўнг» минтақага кириш тақиқланган.
Гап Исроил шимолидаги Манара, Ифтаҳ ва Малкия кибуцилари ҳақида бормоқда. 30 центябр куни ЦАҲАЛ Метула, Мисгав Ам ва Кфар Гилади жамоатлари атрофидаги ҳудудларни ҳарбий ҳудуд деб эълон қилди.
Мавзуга оид
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
20:27 / 03.11.2024
Исроил «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали аъзоси қўлга олинганини эълон қилди
21:21 / 30.10.2024