Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг чангютгич-роботлари тўсатдан ўз эгаларини қувиб, сўкинишни бошлади
Тахминларга кўра, бу чангютгичларнинг хавфсизлик тизимидаги заифликни аниқлаб, уларга масофадан уланган ҳакерлар томонидан амалга оширилган.
Хитойнинг Ecovacs бренди чангютгич-роботлари уй эгалари ва уй ҳайвонларини қувиб, одобсиз сўзларни ишлатиб, ирқчиликка оид ҳақоратларни ёғдира бошлади. Бундай ҳодиса бир вақтнинг ўзида бир нечта шаҳарларда юз берди, деб ёзди ABC News.
Тахминларга кўра, бу чангютгичларнинг хавфсизлик тизимидаги заифликни аниқлаган ва уларга масофадан уланган ҳакерлар томонидан амалга оширилган. Чангютгичларда микрофон ва камера бор, шунинг учун одамларни кузатиши ва хабар йўллаши мумкин эди.
Фойдаланувчилардан бирининг айтишича, чангютгич-робот тўсатдан радио сигналига ўхшаш ғалати товушларни чиқара бошлаган. Мобил иловада у кимдир чангютгич камераси ва масофадан бошқариш пулти функцияларига кирганини пайқаган. Эркак паролни ўзгартириб, роботни қайта ишга туширган. Аммо бир оз вақт ўтгач, чангютгич яна ҳаракатлана бошлаган ва карнайидан ҳақоратли қичқириқлар янграган.
Маълум бўлишича, қайта ишга тушириш ва паролни ўзгартириш ёрдам бермаган. Роботлар тўлиқ ўчирилганда ёки Интернетга уланмасдан завод созламаларига қайтарилгандагина жим бўлиб қолган.
Ecovacs бу муаммолардан аллақачон хабардорлигини таъкидлаб, яқин келажакда хавфсизлик «ямоғини» чиқаришни ваъда бермоқда. Компаниянинг таъкидлашича, ҳакерлар қуролига айланган заифлик фақат Deebot X2 моделларида мавжуд.
Мавзуга оид
22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
10:37 / 20.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди
11:24 / 07.04.2025
Kawasaki ўзининг робот отини намойиш этди. У тоғларда ҳам югура олади
18:24 / 05.04.2025