Ўзбекистон | 17:00 / 12.10.2024
2873
4 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида SAMMET корхонасининг янги базаси очилди

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида SAMMET корхонасининг металл маҳсулотлари етказиб бериш ва сақлаш учун мўлжалланган янги омборхонаси очилди. Омбор замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, импорт маҳсулотларнинг кенг ассортименти, уларни тез ва самарали етказиб бериш имкониятлари яратилган.

“SAMMET корхонасининг айнан Самарқандда жойлашган омбори стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки давлат раҳбари томонидан Самарқандга қаратилаётган эътиборни ҳис қилган ҳолда айнан шу вилоятни танладик. Самарқандда яқин орада бўладиган қурилишлар, атрофдаги вилоятларда бўладиган қурилишлар савдомизга ва туман-шаҳар архитектураси гўзаллашишига, мураккаб конструкциядаги бинолар кўпайишига таъсир кўрсатади. Бунга ўз ҳиссамиз қўшилади деб ўйлаймиз.

Корхонамиз бутун республика бўйлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг металл маҳсулотлари етказиб бериш билан шуғулланади. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган металл маҳсулотларини хорижий корхоналардан импортини ҳам амалга оширамиз.

SAMMET корхонаси бундан 10 йил аввал “SAMMET-SAVDO” бренди остида фаолият бошлаган бўлса, ҳозирда республиканинг Наманган, Тошкент, Бухоро ва Самарқандда филиалларига эга.

Бу йилдан ребрендинг қилиб замонавий тизим, замонавий ечим билан Самарқанд намунасида республикадаги бошқа омборларини ҳам шу шаклга келтиришни бошладик. Бошқа ҳудудларда ҳам ўз хизматларимизни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз”, деди SAMMET корхонаси ижрочи директори Элмурод Муродов.

Тантанали очилиш маросимида корхона раҳбарлари ва маҳаллий ижтимоий-иқтисодий фаолият вакиллари иштирок этишди. SAMMET корхонасининг янги базаси иқтисодиётни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва аҳолига иш ўринлари яратишда муҳим аҳамиятга эга. SAMMET Самарқанд филиали раҳбари Жавлон Мардоновга кўра, ушбу лойиҳа орқали маҳаллий аҳоли вакилларига иш ўринлари ҳам яратилмоқда.

“Янги базамиз Самарқанднинг энг қулай манзилида – Паст Дарғом туманида очилган. Бугунги кунда 3-4 млн АҚШ доллари атрофида сармоя киритган бўлсак, 2025 йилда 10 млн долларга кўтармоқчимиз.

Самарқанддаги омборимиз бошқаларига нисбатан энг катта омбор саналади. Бу ерда 4000-4500 тонна маҳсулот сақланади. Мавсумий жараёнларда нархларнинг сунъий кўтарилиб кетиши олдини олиш мақсадида доимий резерв сақлаб борамиз.

Йирик қурилиш компанияларидан катта миқдорда буюртмалар олганда тўғридан тўғри заводдан етказиб бериш каби хизматларимиз ҳам бор. Маҳсулотларимиз кафолатланган, тегишли сертификатларга эга. SAMMET – металл маҳсулотлари савдоси ва савдони ривожлантириш билан шуғулланади”, дейди у.

SAMMET корхонасининг республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўзининг махсус омборларига эга. Самарқанддаги янги база очилиши компания иш фаолиятини кенгайтириш ва маҳсулотлар савдосини янгилаш имкониятларини оширади. Бундан ташқари ушбу лойиҳа Самарқанд вилоятидаги иқтисодий ривожланишга ҳам катта ҳисса қўшади. Компания ҳақида батафсил маълумотни расмий саҳифалар орқали олишингиз мумкин:

Telegram: https://t.me/sammetuz

Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=61565896567505&mibextid=LQQJ4d

Instagram: https://www.instagram.com/sammetuz?igsh=OW1kYmh4M25mdXhh

Веб-саҳифа: www.sammet.uz

Электрон манзил: info@sammet.uz

Реклама