Энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий компаниялар ўнталиги маълум қилинди
Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг уч чораги бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик 10 та давлат ва хусусий сектордаги солиқ тўловчиларини маълум қилди. Давлат корхоналари орасида НКМК, ОКМК ва UzGasTrade, хусусий сектор орасида эса UzBAT, Enter Engineering ва Tashkent Tabacco етакчилик қиляпти.
Солиқ қўмитаси 2024 йил январ-сентябр ойларида энг кўп солиқ тўлаган топ-10 давлат корхоналари ва хусусий компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 9 ойида 949 та йирик солиқ тўловчи томонидан 81,2 трлн сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилган.
Давлат корхоналари орасида солиқ тушумлари миқдори бўйича Навоий кон металлургия комбинати етакчилик қилмоқда. Ҳисобот даврида НКМК томонидан 18,6 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тўланган. Кейинги ўринларни Олмалиқ кон металлургия комбинати (6,3 трлн сўм) ва UzGasTrade (3 трлн сўм) эгаллаган.
Хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар томонидан уч чоракда қарийб 6,5 трлн сўм солиқ тўланган. Мазкур рейтингда “UzBAT” АЖ 843 млрд сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган. Ундан кейинги ўринларда “Enter Engineering” LTD ва (834 млрд сўм) ва “Tashkent Tabacco” МЧЖ (686 млрд сўм) жойлашган.
Мавзуга оид
12:27
Бир қатор йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши қисқаради
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
17:02 / 16.11.2024
Юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади
14:08 / 13.11.2024