Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google СИ марказлари учун ядровий реакторлардан фойдаланишни бошлайди
Google Karios Power компанияси билан электр энергиясини ишлаб чиқаришда кичик ядровий реакторлардан фойдаланиш бўйича битим имзолади.
Google Karios Power компанияси билан сунъий интеллект маълумотларини қайта ишловчи марказлар фаолияти учун талаб этиладиган улкан миқдордаги электр энергиясини ишлаб чиқаришда кичик ядровий реакторлардан фойдаланиш бўйича битим имзолади, деб хабар беради BBC.
Битимга кўра, биринчи реактор 2030 йилда, кейинги беш йилда эса яна бир нечтаси ишга туширилади. Имзоланган битим қиймати ва реакторлар қаерда жойлашишига оид маълумотлар ошкор этилмаган.
Сунъий интеллектга маълумотларни қайта ишлаш учун улкан миқдорда электр энергияси талаб этилади. Бунинг устига технологик компаниялар ўзларининг компютерлари истеъмолини таъминлаш мақсадида ядровий энергия манбаларидан фойдаланишни маъқул кўрмоқда.
«Энерготизим сунъий интеллект технологиясини қўллаб-қувватлашда янги электр манбаларига муҳтож. Karios Power билан имзоланган битим янги энергияга бўлган талабни соф ва ишончли манбалар билан қоплашда янги технологияларни жорий этишни тезлаштиради», — дейди Googleʼнинг энергетика ва иқлим бўйича бош директори Майкл Террелл.
Karios раҳбари Жефф Олсоннинг сўзларига кўра, Google билан битим «илғор атом энергетикасини тижоратлаштиришни жадаллаштиришда муҳим аҳамиятга эга — у энергия тармоқларини карбонсизлантиришда ҳал қилувчи ечимнинг техник ва бозорбоплигини намойиш этади».
Битим ҳали АҚШ ядровий тартибга солиш комиссияси, шунингдек, маҳаллий органлар томонидан тасдиқланиши керак.
Калифорниянинг Karios Power стартапи кичик реакторларни яратишга ихтисослашган бўлиб, компания совитиш тизимида анъанавий сув ўрнига эритилган фторид тузидан фойдаланади.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
18:15 / 20.05.2025