Жамият | 08:00 / 15.10.2024
6808
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзгаларнинг автомобилларини олиб қочган шахслар ушланди

Яшнобод туманида икки нафар 20 ёшли йигит ўзгаларга тегишли бўлган иккита Damas автомашинасини олиб қочди. 

Фото: freepik

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автотураргоҳда турган Damas`ни олиб қочган йигитлар 7 йилда озодликдан маҳрум қилинди. 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳолат 2023 йил 12 декабр куни туманнинг Тарновбоши маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Улар дастлаб фуқаро М.Т.га тегишли бўлган Damas`ни олиб қочган.

Аммо у йўлда ўчиб қолгач, йигитлар бошқа Damas`га ўтириб, уни ҳам ҳайдаб кетган. Ҳуқуқбузарлар ўғирланган машинада кетаётганда уларни йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди уларни Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан айбли деб топди. 

Мазкур кодекснинг 57-моддасини қўлланган ҳолда, йигитлар 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга оид