Россиянинг бир қатор ҳудудларда мигрантлар меҳнатига янги чекловлар ўрнатилди
Иркутск ва Омск областида мигрантлар меҳнатига қатор тақиқлар жорий этилди.
Россия ҳудудларида иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида мигрантларни ишга жойлаштириш бўйича янги тақиқлар қўйилди.
Жумладан, Иркутск области губернатори Игор Кобзев бир қатор муҳим тармоқларда меҳнат патентига эга хорижий фуқароларнинг ишлашини тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ўзгаришлар 2025 йилда кучга киради ва йўловчи ташиш, савдо ва таълим каби соҳаларни қамраб олади.
Худди шундай чекловлар Омск областида ҳам эълон қилинди. Губернатор қарорига кўра, мигрантларнинг такси, мунтазам йўловчи ташиш, озиқ-овқат ва спиртли ичимликлар савдоси, шунингдек, ўрмон хўжалиги ва дори-дармон ишлаб чиқариш каби соҳаларда ишлаши тақиқланди.
Шу билан бирга, Санкт-Петербург мигрантларга транспорт соҳасида ишлашни тақиқлашни таклиф қилган ташаббусни қўллаб-қувватламади. Транспорт масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари бундай чоралар кўплаб хорижликлар ишлаётган шаҳар корхоналари ишига зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ, ушбу қонун лойиҳаси 2024 йил ноябр ойида парламент қуйи палатасида муҳокама қилинади.
Аввалроқ, ўндан ортиқ областлар, жумладан, Новосибирск, Самара, Тула, Магадан ва Челябинскда хорижлик фуқаролар меҳнатига тақиқ жорий қилинган эди. Бу чора-тадбирлар 22 март куни «Кросус Сити Холл» концерт залида Тожикистон фуқаролари айбланган терактдан кейин кучайтирилди.
Бундан ташқари, Россиянинг айрим ҳудудларида мигрантлар меҳнати тақиқланган соҳаларда уларни ишга олганлик учун катта миқдорда жарималар жорий қилинган. Юридик шахслар миллион рублгача, мансабдор шахслар 50 минг рублгача, мигрантни ёллаган жисмоний шахслар эса 4 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:12 / 20.11.2024
Санкт-Петербургда мигрантлар учун патент нархи 30 фоизга ошади
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024