Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат зоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг БААга импорти ташкил этилади
Бирлашган Араб Амирликлари ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 14-15 октябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–БАА бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида ҳар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.
Форум дастури доирасида инвестицияларни жалб қилишнинг энг истиқболли йўналишлари ҳамда устувор тармоқларда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти ва тайёр лойиҳа таклифлари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, саноат, инновация, таълим, туризм, транспорт-логистика, тўқимачилик, қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашувлар доирасида устувор тармоқларда давлат-хусусий шерикчилик асосида умумий қиймати 30 миллиард доллардан ортиқ бўлган 63 та лойиҳа ва хусусийлаштиришга таклиф этилган 21 та объект тақдимоти ташкил этилди.
БАА компаниялари раҳбарлари ўзбек томони билан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдиришди ва Ўзбекистон бозорига кириш бўйича ўз ёндашувлари ҳамда режалари билан ўртоқлашди. Саноат зоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг БААга импортини ташкил этиш, муайян йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда биргаликда иш олиб бориш юзасидан аниқ таклиф ва йўналишлар келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025