Фан-техника | 16:10 / 17.10.2024
1592
2 дақиқада ўқилади

Астронавтлар Ойга учишда киядиган скафандрлар намойиш этилди. Уларни Prada дизайнерлари ишлаб чиққан

Скафандрлар инновацион материаллардан тайёрланган. Улар ичида камида саккиз соат юриш мумкин.

Фото: Reuters

Миландаги Халқаро астронавтика конгрессида Prada модалар уйи ва Axiom Space хусусий космик компанияси Ойга қўниш пайтида фойдаланиладиган скафандрни илк бор намойиш этди.

Инновацион материаллардан тайёрланган скафандрлар Ойнинг ёруғ жанубий қутбидаги ўта юқори ҳароратга ҳам, доим сояда қоладиган ҳудудларидаги совуқ ҳароратга ҳам дош бера олади.

Очиқ космосда астронавтлар ушбу скафандрлар ичида камида саккиз соат юриши мумкин.

NASA томонидан амалга оширилиши кутилаётган Artemis III миссияси доирасида 1972 йилдан буён биринчи марта одамларни Ойга қўндиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Қўниш 2026 йил кузига мўлжалланган. Ундан бир йил олдин эса Artemis II тайёргарлик миссияси ўтказилади, бу пайтда астронавтлар Ернинг табиий йўлдоши атрофини айланиб чиқади.

Аввалроқ NASAнинг Europa Clipper космик аппарати Юпитернинг табиий йўлдоши Европани тадқиқ этиш учун парвозга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди. У Юпитерга 5,5 йилда етиб боради ва Европа юзасидан 25 километр узоқликдан ўтади — бу бошқа ҳар қандай космик аппаратдан сезиларли даражада яқин демак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид