Ўзбекистон | 07:50 / 21.10.2024
13835
1 дақиқада ўқилади

ОТВ нечта нодавлат таълим муассасасини судга бергани айтилди

Жорий йилда 5 та нодавлат олий таълим ташкилотларини лицензиясини бекор қилиш бўйича тегишли судларга даъво аризалари киритилган. Суд жараёнларида 1 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган. 

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жорий йилда 26 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти ўрганилган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Ўрганишлар натижасида аксарият нодавлат олий таълим ташкилотларининг фаолиятида хато ва камчиликлар, қоидабузарликлар аниқланган.

Фаолияти вазирлик томонидан ўрганилган нодавлат олий таълим ташкилотларида аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 1 ой муддат берилган. Берилган муддатларда камчиликни бартараф этмаган нодавлат олий таълим ташкилотларининг лицензиясини бекор қилиш бўйича тегишли судларга даво аризалари киритилган.

Жорий йилда 5 та нодавлат олий таълим ташкилотларини лицензиясини бекор қилиш бўйича тегишли судларга даъво аризалари киритилган. Суд жараёнларида 1 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган. 4 та ҳолатда тегишли судлар томонидан вазирлик киритган даво аризаларни қаноатлантирмасдан қолдирган.

Мавзуга оид