Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Малайзия билан СИ соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатади
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси раҳбарияти Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё-Тинч океани технология ва инновация университетига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида мазкур университет ҳаммуассиси ва бош директори Пармжит Сингх билан учрашув ўтказилди. Унда мазкур таълим даргоҳи билан олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида Ўзбекистон давлат университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Пармжит Сингх Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ахборот коммуникациялари, рақамли технологиялар, киберхавфсизлик йўналишларида таълим дастурларини ташкил этиш, қўшма факултет очиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Бу борада Ўзбекистоннинг етакчи университетлари билан ўзаро ҳамкорликка оид таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида хориж томони билан сунъий интеллект, ахборот технологиялари, катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) бошқаруви мутахассисликлари бўйича ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев, шунингдек, университетнинг киберхавфсизлик, молиявий мониторинг ва менежмент, маълумотларни бошқариш каби қатор соҳаларда реал вақт режимида талабалар иштирокида фаолият олиб бораётган рақамли технологияларнинг энг замонавий ускуналари билан жиҳозланган лабораториялари фаолияти билан танишди.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
18:15 / 20.05.2025