Ўзбекистон | 08:20 / 23.10.2024
904
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ўмон қўшма савдо объектларини яратиш имкониятини ўрганмоқда

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан 13-20 октябр кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилган Ўзбекистон-Ўмон бизнес-форумлари доирасида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Фото: "Дунё" АА

Жумладан, Тошкентдаги Халқаро Нордик университети, Самарқанд давлат университети, Бухоро муҳандислик-технологияси институти ва Маскат университети ўртасида англашув меморандумлари имзоланди

Икки давлат олий таълим муассасалари  раҳбарлари ўртасида ўтказилган музокаралар давомида бизнес ва менежмент, муҳандислик, ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология, кончилик, нефт-газ, электр-механикаси ва электр-технологиялари, яшил энергетика, архитектура, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва агротехнология соҳалари бўйича меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашнинг ҳолати таҳлил қилинди.  

Ҳамкорликда хорижий тажрибалар ва технологияларга асосланган қўшма савдо объектларини яратиш, бизнес соҳасида юқори малакали кадрлар алмашиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Мавзуга оид