Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект шифокорларга рентген тасвирлари орқали суяклар синишини аниқлашга ёрдам беради
Мазкур технология хавфсиз ва ташхис қўйиш жараёнини тезлаштириши мумкин, шу билан бирга у шифокорларга тушадиган босимни қисқартиришга хизмат қилади.
Британия Миллий соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамни такомиллаштириш институти (NICE) сунъий интеллект рентген тасвирларини таҳлил қилишда шифокорлар томонидан кўздан қочирилган синиқларни камайтиришга ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилди.
Тадқиқотларга кўра, мазкур технология хавфсиз ва ташхис қўйиш жараёнини тезлаштириши мумкин, шу билан бирга у шифокорларга тушадиган босимни қисқартиришга хизмат қилади. Англия тез ёрдам хизматига сунъий интеллектга асосланган тўртта воситадан фойдаланиш тавсия этилади.
Бунда сунъий интеллектнинг ўзи ёлғиз ишламайди — ҳар бир тасвир тиббиёт ходими томонидан қайта кўриб чиқилади.
NICE’нинг қайд этишича, суяк синиши билан боғлиқ 3-10 фоиз ҳолатларда ташхис тўғри қўйилмайди — бу тез ёрдам бўлимларида энг кўп учрайдиган хатолик. Ҳар куни минглаб рентген тасвирларини таҳлил қиладиган малакали мутахассислар эса Миллий соғлиқни сақлаш тизимига етишмайди — мамлакатдаги рентгенолог вакансияларининг 12,5 фоизи бўш.
«Сунъий интеллектнинг мазкур технологияларидан фойдаланиш хавфсиз ва инсон кўздан қочирган синиқларни аниқлашга қодир», — дейди NICE’нинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги технологиялари бўйича директори Марк Чепмен. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект, шунингдек, ташхис қўйишни тезлаштириши ва шифокор қабулига қайта ташрифлар сонини қисқартиришга хизмати қилиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ тез орада Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни чеклаши тўғрисида хабар берилганди. Ҳозирда Хитойдаги сунъий интеллект, яримўтказгичлар ва микроэлектроника технологиялари соҳасига киритиладиган инвестицияларни тартибга соладиган якуний қоидалар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
18:15 / 20.05.2025