Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази" очилади
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Туркиянинг Карабюк университетида бўлдилар.
Ташриф давомида университет проректори, профессор Имоил Караш билан музокара ўтказилди. Унда Карабюк университети ҳузурида "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази"ни очиш тўғрисида келишувга эришилди.
Проректор Имоил Караш бугунги кунда мазкур олий таълим муассасасида 10 мингдан зиёд хорижий талаба таҳсил олаётганини маълум қилди ва ўзбекистонлик талабаларнинг ўрни муҳим эканлигини билдирди. Мамлакат талабалари ўқиш жараёнида юқори кўрсаткичларга эришиб, университет ижтимоий ҳаётида ҳам фаол эканлиги мамнуният билан қайд этилди.
"Ўзбекистон раҳбариятининг хорижий мамлакатларда ўзбек тили марказларини очиш бўйича саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбек тили ва адабиётига бўлган юқори қизиқишни инобатга олиб, университетимиз ҳузурида "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази"ни очишга қарор қилдик. Яқин келажакда марказнинг тантанали очилиш маросимини ўтказамиз", - деди Имоил Караш.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025