Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон байроқ ортидан мадҳияни ҳам ўзгартиради
Ҳозирги мадҳия эскиргани, янгиси эса ҳамма куйлай оладиган бўлиши кераклиги таъкидланмоқда.
Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев мамлакат мадҳияси қайта ёзилишини маълум қилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
«Биз ҳозирги мадҳияни Совет Иттифоқидан ажралиб чиққанимизда қабул қилганмиз. Ҳозир биз оёққа турган, тараққиёт йўлидан бораётган давлатмиз. Шунинг учун мадҳияни ўзгартиришимиз керак. У ҳамма куйлай оладиган бўлиши керак», деди Нурланбек Шакиев.
Қирғизистон Республикасининг давлат мадҳияси 1992 йил 18 декабрда Қирғизистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан тасдиқланган. Дастлаб у уч куплет ва нақоратдан иборат эди. Аммо Жогорку Кенешнинг 2012 йил 27 декабрдаги қарори билан иккинчи куплет чиқариб ташланди.
Қирғизистон 2023 йил 22 декабрда давлат байроғини ҳам ўзгартирди. Ундаги қуёш нурларининг тўлқинсимон шакли тўғри чизиқли шаклга алмаштирилганди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025