Ўзбекистон | 20:27 / 28.10.2024
1865
1 дақиқада ўқилади

Фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Шунингдек, ер билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш ваколати ички ишлар органларига ҳам берилди.

Фото: Kun.uz

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонунга кўра, Жиноят Кодексига фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олишни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун, шунингдек фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш юзасидан ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид