Япония ҳукмрон партияси парламентдаги кўпчиликни йўқотди
Япония ҳукуматида ҳокимиятнинг қайта тақсимланиши фонидаги ноаниқлик иена ва фонд бозорини заифлаштириши мумкин, деб ёзади Reuters.
Японияда бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловларида бош вазир Шигеру Ишиба бошчилигидаги "Комэйто" партияси ва Либерал-демократик партиянинг (ЛДП) ҳукмрон коалицияси кўпчилик ўринни қўлдан бой берди. Бу ҳақда 27 октябр, якшанба куни NHK телеканали хабар берди.
NHK телеканали маълумотларига кўра, кўпчилик овозлар санаб чиқилгач, ЛДП ва "Комэйто" парламентдаги аввалги 279 ўрин ўрнига бор-йўғи 209 ўринга эга бўлди. Ўз навбатида, Япониянинг мухолифатдаги Конституциявий-демократик партияси (КДП), дастлабки маълумотларга кўра, парламентдаги вакиллигини 98 ўриндан 143 ўринга оширади.
Вакиллар палатасида мутлақ кўпчиликни шакллантириш учун 233 мандат керак. Кўпчиликнинг йўқлиги ҳукумат ўзгаришини англатмайди, бироқ ҳукмрон коалиция йўқолиши бош вазирга ўз партияси сиёсатини парламент орқали олиб боришни қийинлаштиради ва ЛДПни янги сиёсий ҳамкорлар излашга мажбур қилади. Дунёнинг учинчи йирик иқтисодиёти ҳукуматида ҳокимиятнинг қайта тақсимланиши фонида ноаниқлик иена ва фонд бозорини заифлаштириши мумкин, деб ёзади Reuters.
Японияда биринчи марта 50 йилдан ортиқ ишлаётган АЭС реактори фаолиятига рухсат берилди
Япония 2024 йил ноябр ойида 50 ёшга тўладиган «Такаҳама» атом электр станциясининг биринчи энергоблоки ишлашини давом эттиришни маъқуллади. Тегишли қарор Япония ядровий энергетикани тартибга солиш бошқармаси томонидан қабул қилинди.
Япония регуляторларининг қўшимча синовлари шуни кўрсатдики, реактор нейтрон босимига бардош бера олади ва бетон мустаҳкамлигини сақлай олади. Шундай қилиб, Ядро энергетикасини тартибга солиш органи «Реакторнинг ишлаш муддатини узайтириш учун Kansai Electric Power (KEPCO)операторининг аризасини» расман тасдиқлади.
Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, №1 реактор «мамлакатда 50 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлашга рухсат олган биринчи реактор» ҳисобланади.
4 реакторга эга «Такаҳама» атом электр станцияси Фукуи префектураси соҳилида, Япон денгизи қирғоғида жойлашган. Қонунга кўра, Япониядаги ядровий реакторлар максимал 60 йил ишлаши мумкин.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
18:00 / 06.11.2024
Японияда Toyota’нинг биринчи учар таксиси намойиш этилди
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
23:25 / 04.11.2024